БЕЗОРИЛИК БАДАЛИ

Ҳар замон, ҳар маконда тарбия жиддий масала бўлиб қолаверади. Мактабнинг 11-синфини тамомлаётган Н. етуклик аттестациясини олиш арафасидаям тарбиясидаги кемтиклик сабаб бошига ғавғолар орттириб олди.

Наманган шаҳридаги З.М.Бобур номли истироҳат боғига қизлар билан сайрга борган Н. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, вояга етмаган М. билан ўзаро жанжаллашиб, уни дўппослайди. Безориликнинг олдини олишга чоғланган Ш.га ҳам фаол қаршилик кўрсатади ва унинг ҳам енгил тан жароҳати олишига сабабчи бўлади.

Энди Н. қилмишлари учун қонун олдида жавоб беради.

Шуҳрат ОЛИМЖОНОВ,

вилоят ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси,

Шуҳратжон ҚАМБАРОВ, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант.