МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан туманимизда ташкил этилган навбатдаги пресс турда соҳада эришилаётган ютуқлар билан бирга навбатдаги режалар ҳам белгилаб олинди. Дастлаб вилоят оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар вакилларига кичкинтойлар бадиий дастурларини туҳфа қилишди. Сўнг туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида брифинг бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ва келгуси режалар ҳақида тўлиқ маълумот берди. Брифингдан сўнг пресс тур иштирокчилари тумандаги давлат ва нодавлат, оилавий мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, 6, 8, 33- ҳамда «Жажжи профессор» номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги, «ААА kids» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ташкил этилган пресс тур мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган фаолият билан яқиндан танишиш ва кўплаб иқтидор эгалари ҳақида мақола, сурат-лавҳалар тайёрлашга ҳам имкон берди.
Пресс турда вилоят МТБ бошлиғи Ҳилола Юсупова, туман МТБ мудири Маҳбуба Абдуллаевалар иштирок этишди.
Дилдора ЮЛДАШЕВА, туман Кенгаши депутати.

