«ТАШАББУС – 2021»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун ўтказилаётган мазкур танловнинг туман босқичида саноат, хизмат кўрсатиш, ҳунармандлик, фермерлик ва қўшимча соҳалар, шу каби ёш тадбиркор йўналишларининг ҳар бирида ғолиб аниқланди.
Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаевлар «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери», «Йилнинг энг яхши ҳунарманди», «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши маҳсулоти» ва бошқа қатор номинациялар пешқадамларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширдилар.
Бахтиёр ЭГАМОВ, туман Кенгаши депутати.

