КОРРУПЦИЯНИНГ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАРИ
Айни пайтда юртимизда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровон яшашини таъминлаш бош мақсад қилиб олинган. Ҳар бир мамлакатнинг гуллаб-яшнаши, тараққий топиши учун, энг аввало, ўша ерда соғлом муҳит барқарор бўлмоғи лозим.
Бироқ, шундай иллатлар борки, улар ўсиб келаётган дарахт илдизига урилган болтага ўхшайди. Коррупция шиддат билан илдамланаётган замоннинг глобал занглашидир. У бор жойда ўсиш ҳам, юксалиш ҳам бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда, коррупция нурли келажакка тўсиқдир. Бу иллатни таг-туби билан йўқотиш асосий ва муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Президентимиз таъбири билан айтганда, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.
Шундай экан, ушбу иллатга қарши курашиш ҳар бир фуқа-ронинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу ўринда, Давлат божхона қўмитасининг 1108 ҳамда Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69)234-33-01 «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Акрам НОРҚЎЗИЕВ, Наманган аэропорти чегара божхона пости инспектори.

