ЙИҒИЛДИ ҒАЛЛА
Сарғайса буғдойлар рангланар далам,
Тўкинлик бўлганда яшнайди олам.
Бошингни кўтаргин тер тўккан деҳқон,
Элнинг ризқи бўлар йиғилса ғаллам.
Комбайнлар келмоқда бамисли карвон,
Деҳқоннинг кўнглини чоғлайди ҳар он.
Тўкилса буғдойлар тўларкан хирмон,
Бор бўлсин ҳамма дастурхонда нон.
Қизарган нонларни узинг, онажон,
Кулчалар пишганда қувнар болажон.
Уйингга келганда азиздир меҳмон,
Олдига қўясиз аччиқ чой ва нон.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.

