СЕМИНАР-ТРЕНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Агар огоҳсен сен…» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «Уйчинома» газетаси таҳририяти, туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан «Ижтимоий муаммоларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш шакллари» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган мазкур тренингда вилоят, туманда фаолият кўрсатаётган ОАВ ҳамда блогерлар вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб лойиҳа раҳбари Муҳаммадали Қамбаров «Агар огоҳсен сен…» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди. Сўнг «Правда востока» газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири Феруза Атаханова, «Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳаси раҳбари Илҳомжон Қосимов ижтимоий муаммоларнинг ёритилиши бўйича тажрибаларидан сўзлаб беришди. Тадбир иштирокчиларига китоблар совға қилинди.
Тренингда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров қатнашди.
Анваржон АТАҚЎЗИЕВ, туман Кенгаши депутати.

