СИНОВ ТАРИҚАСИДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҒИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий усули аҳоли (респондентлар) ўртасида сўров ўтказиш орқали саволномаларни тўлдириш ҳисобланади. Сўров аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар томонидан амалга оширилади, саволномалар рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда аҳоли (респондент) яшайдиган (вақтинча яшайдиган) ёки яшаши мумкин бўлган турар ёки нотурар жойларда ва респондентлар ўз хоҳишига асосан стационар участкаларга ташриф буюрган вақтда тўлдирилади. Саволномалар 5 та шаклдан иборат бўлиб, ушбу шаклларда турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасидан иборат.
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича сизларни қизиқтирган саволлар бўлса, туман статистика бўлимида ҳар ойнинг биринчи ва учинчи жума кунлари бўладиган «Очиқ эшиклар куни»га ташриф буюриб, жавоб олишингиз мумкин.
С.ҒАНИЕВ, туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.

