СЕНАТ АЪЗОСИ БИЛАН УЧРАШУВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Маҳмуджон Парпиев туман ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бир қатор ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 16-ялпи мажлисида кўриб чиқилган ва тасдиқланган янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармони, 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5177-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Сенат аъзосига тадбиркорлик субъектлари, аҳолини бугунги кунда қийнаётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича депутатлар томонидан таклифлар берилди.

