БРИФИНГ
Наманган вилоят АОКБ ҳамда туман ҳокими томонидан тасдиқланган туманнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган медиа-режага асосан туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида брифинг бўлиб ўтди. Унда ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Брифингда туман ҳокимининг ўринбосари Аъзамжон Ғофуров «Обод қишлоқ» дастури – амалда» (Овчибулоқ МФЙда олиб борилаётган ишлар бўйича) мавзусида ахборот берди.

