ХАВФ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
2021 йил 20 июлдан 21 июль кунига ўтар кечаси ҳавонинг кескин ўзгариши ҳамда кучли ёмғир ёғиши натижасида туманда яшовчи айрим фуқароларнинг яшаш хонадонларига сув босганлиги бўйича навбатчи алоқачига тезкор хабар келиб тушди. Унга кўра, туман ФВБ навбатчи инспекторлари ҳамда ёнғин-қутқарувчилар томонидан бир нечта фуқаронинг яшаш хонадонларидан мотопомпа ёрдамида сув тортилиб, амалий ёрдам кўрсатилди, аҳоли хавфсизлиги таъминланди. Жумладан, 20 июль куни соат 20:20 лар чамасида Тошлоқ МФЙда яшовчи М.Умарова хонадонининг ертўласидан тахминан 13 тонна, Ш.Отабоевнинг яшаш хонадони ертўласидан тахминан 12 тонна сув тортилди. Оқтош, Умид, Обод МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар хонадонларининг ертўласидан 12 тоннадан 18 тоннагача сув тортиб олиниб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Фавқулодда ҳолатларда 101, 69-42-21-257, 1050 рақамларига қўнғироқ қилинг.
Аъзамжон АХМАТЖАНОВ, туман ФВБ бошлиғи, подполковник.

