БИР ДОНА ТУХУМИ – 100 МИНГ СЎМ, ЖЎЖАСИ ЭСА 1 МИЛЛИОН: ТУЯҚУШЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ТАДБИРКОР АЁЛ

Гулистон МФЙда туяқушчиликка ихтисослашган бутун бошли ферма вужудга келди.

-7 бош наслли туяқуш қилдик. Туяқушларнинг маҳаллий шароитга мослашиши қийин кечмади. Дастлаб 15 бош жўжа чиқардик. Туяқушлар тўлиқ тухумга киргач, ўтган йилда инкубациядан 40 бош жўжа олдик. Тўғри, бу икки ҳисса кўп ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо ўтган йили карантин панд берди. Ҳар бош туяқушдан йилига ўртача 80-100 та тухум оламиз, -дейди тадбиркор «Elma straus» корхонаси асосчиси Марғуба Ўринова.

Бу жониворнинг турган-битгани фойда. Дейлик, 50 сантиметрли пати декоратив безак учун ишлатилади. Териси тимсоҳ териси каби сифатли, ташқи таъсирларга чидамли. Ундан пойабзал, сумка ва бошқа жиҳозлар тайёрланади. Танасидаги мойи оғриқ қолдириш хусусиятига эга. У косметикада ҳам кенг ишлатилади. Гўшти витаминга бой, парҳезбоп. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.