ТАҲЛИЛИЙ ЙИҒИЛИШ

Туман маданият марказида тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бироқ амалга оширилган ижобий тадбирлар билан бирга ушбу соҳада бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Жорий йилнинг 6 ойида туманда умумий жиноятчилик 204 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 117 тага ёки 134,48 фоизга ортиб кетган.

Олти ойлик таҳлил юзасидан ўтказилган йиғилишда туман прокурорининг ўринбосари Ҳусанбой Аҳмаджонов маъруза қилди ва жиноятчиликнинг ортишига сабаб бўлган омилларга барчанинг эътиборини қаратди. Маъруза юзасидан музокараларда сўзга чиққан масъуллар келгусида амалга ошириладиган режалари ҳақида гапирдилар.