ДХМга ТАШРИФ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, «Уйчинома» газетаси таҳририятига ажратилган «Агар огоҳсен сен…» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «Уйчи туман Давлат хизматлари маркази фаолияти: мурожаатлар вақтида ҳал этиляптими, фуқаролар розими?» мавзусида ОАВ ва блогерлар иштирокида соҳа мутахассислари билан мулоқот бўлиб ўтди.
Унда марказ директори Шокиржон Юлчибоев туман Давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллик давомидаги фаолияти юзасидан ахборот бериб ўтди. Унинг таъкидлашича, марказ томонидан жами жисмоний ва юридик шахсларга 41560 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан 40673 таси кўриб чиқиб, ижобий ҳал этилган, 684 таси кўриб чиқиш жараёнида, 203 таси рад қилинган. Шу давр мобайнида 761 янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, шундан 250 та юридик шахс ҳамда 511 та якка тартибдаги тадбиркорлик субекти давлат рўйхатидан ўтган. Аҳоли ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун 39786 та бошқа давлат хизматлари кўрсатилган. Мулоқот давомида марказда яратилган шароитлар ва очиқлик борасида амалга оширилган ишлар билан ҳам яқиндан танишилди.

