ДИҚҚАТ, ҚИДИРУВ

Истиқлол МФЙ, Боғ кўчаси, 37-уйда яшовчи Режаббаева Саидахон Қуваталиевна  2021 йил 4 июль куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. 

У 1974 йилда Уйчи туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта махсус, Наманган шаҳар, “Чорсу” бозорида трикотаж кийимлар савдоси  билан шуғулланиб келган, оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см. атрофида, юзи юмалоқ, буғдой рангда, сочи қора 20-40 см. узунликда, қош-кўзи қора рангда. Кўзи юмалоқ, киприклари ўртача, қулоқлари ва бурни ўрта катталикда, лаби  ўртача катталикда, равон гапиради.

Эгнида қора рангли, гулли, узун кўйлакда, бошида пушти рангли хол-хол рўмоли, қўлида оқ  рангли полиэтилен сеткаси, оёғида қора рангли аёллар тапочкаси бўлган. Бедарак йўқолган шахс ҳақида маълумотга эга фуқаролардан туман ИИБга 102 ёки 69-48-21-144 рақами орқали хабар беришларини сўраймиз.