МЕҲР КЎРСАТИБ…

Туман тиббиёт бирлашмасининг ижтимоий тиббий ёрдам бўлими томонидан юзга яқин якка-ёлғиз қария ва ногиронга кўмак кўрсатиб келинмоқда.

Байрам арафасида уларни йўқлаш ва кўнгилларини кўтариш мақсадида турли тадбирлар ташкилланяпти. Ўтган ҳафта ана шундай тадбирлардан бирида Раҳбархон Убайдуллаева, Атияхон Дедамирзаева, Саломат Абдулхаеваларга эҳтиром кўрсатилиб, улар қадрланди.

-Ҳамкасбларимдан Дилдора Қирғизова, Дилдора Асқарова, Кибриё Ғаниева, Замира Мирзаева, Шоира Боймирзаевалар ўзларига бириктирилган нуронийлар, ногиронлар ҳолидан вақтида хабар олиб, барчага ибрат бўлишяпти, -дейди тадбир ташкилотчиларидан, ижтимоий ходима Назирахон Топилдиева. -Айниқса, байрам арафасидаги тадбирларимиз кўтаринки руҳда ўтишида ҳомийларимиз томонидан кўрсатилаётган меҳр-мурувватдан миннатдормиз.