ФАХРИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов  туманимизнинг фаол фахрийлари билан учрашди.

Табиат қўйнида ташкил этилган мулоқотда вилоят раҳбари фаолларга мурожаат қилиб, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлиш, тинчликнинг қадрига етиш, ариза ва шикоятлар, мурожаатларни жойида ҳал этиш, одамлар дардини енгиллаштириш ҳақида тўхталди, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини кўтаринки кайфиятда кутиб олишга чақирди.

Мулоқотда Олий Мажлис Сенати аъзоси, нуроний жамоатчилик кенгаши раиси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Икромхон  Нажмиддинов, меҳнат фахрийси Тоҳиржон Исматиллаевлар сўзга чиқиб, нуронийлар барча соҳада яқин кўмакчи эканликларини таъкидлашди.

Тадбир ниҳоясида фаол фахрийлардан бир гуруҳига қимматбаҳо совғалар топширилди. Кексалар дуои фотиҳалар қилиб, юртимизга тинчлик, омонлик, дастурхонларимизга файзу барака тиладилар.

Абдулҳофиз СОБИТОВ,

туман Кенгаши депутати.