ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Зафар Худайбердиев, Барно Мирзамова халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашдилар. Депутатлар томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тушунчалар берилди. Фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ер ажратилиши, мурожаатларнинг ўрганилиши бўйича ҳамкорликни кучайтириш ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Т.Исматиллаев маънавият ва маърифатни юксалтириш, обунани ташкил этиш, маҳаллаларда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, ижтимоий кўмакка муҳтожларни аниқлашда жамоатчиликнинг роли ҳақида мулоҳазалар билдирди.
Фазлиддин МУҲИДДИНОВ,
туман Кенгаши депутати.

