ВИРТУАЛ ОЛАМДАН СОЛИНГАН СОЯ
Интернетнинг виртуал оламига «ғарқ» бўлишнинг хунук оқибатлари борки, шахс ўзини буткул бошқа оламнинг етакчиси, бошловчиси, жилла қурса, фаолига айланади, ҳақиқий воқеликдан йироқлашиб боради.
Ҳамюртимиз Б.А. ана шундай вазиятнинг тўрига илиниб қолди. У «одноклассники.ру» сайтида ўзининг шахсий профилини очди. Энди «Ҳизбут-таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг турли мақолаларини тортиб олиб, виртуал тарзда тарқатишга жазм этди. У бундай ғайриқонуний, шу билан бирга, муқаддас динимизда қаттиқ қораланган бузғунчи кайфиятдаги ғоялар таъсирига «банги» бўлибгина қолмай, ўзи каби калта ўй-фикрли кишиларнинг эътиборини тортишга уринди.
Б.А.нинг ушбу жинояти жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди ва жиноятчи 2 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Н.НАСРИДДИНОВА,
ЖИБ туман судининг судья ёрдамчиси.

