ГИЁҲВАНД МОДДА САҚЛАГАН ХОНАДОН

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан Обод МФЙ ҳудудидаги Т.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Хонадоннинг том қисми ва каравот тагига яширинган гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинди. Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБ экспертининг хулосасига  кўра жами 89,69 грамм бўлган ўсимлик «Cannabis» гиёҳвандлик моддаси экани маълум бўлди.

Энди Т.А. айбига яраша қонун олдида жавоб беради.

Комилжон УБАЙДУЛЛАЕВ,

вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ ЎМИБ терговчиси.