ЖАЗОСИ ОҒИРРОҒИГА АЛМАШТИРИЛДИ
Назорат остидаги Ж.Ҳ.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисмининг «б» банди билан 1 йил 6 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди. Бироқ Ж.Ҳ. жазо шартларини қўпол равишда бузиб, ўзбошимчалик билан Россиянинг Москва вилоятига чиқиб кетганлиги ва қайтиб келмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Ж.Ҳ.нинг ўталмай қолган жазосини бошқа жазо турига алмаштиришни сўраб ЖИБ туман судига тақдимнома киритилди.
Ж.СОЛИЕВ,
туман ИИБ пробация гуруҳи катта инспектори, майор.

