АФСУС-НАДОМАТГА ЭНДИ КЕЧ
Учқўрғонлик Қ.Д. мўмай пул топишнинг антиқа йўлини ўйлаб топди. Яъни, у таниши З.А.га ўзини таъминотчи дея таништириб, имтиёзли кредит олиб боришни ваъда қилди. Хизмат ҳақига 1,8 млн. сўм талаб қилди. Хамирдан қил сўғиргандек, осон кўчган бу фирибгарликда мазахўрак бўлиб қолган Қ.Д. бироз ўтгач, бошқа «ўлжа» қидира бошлади. Бундай алдовга чув тушадиганлар тез-тез Қ.Д.нинг йўлидан чиқа бошлади. Тез орада у ўнлаб фуқароларни алдаб, жами 13,6 млн. сўмни қўлга киритди ва ўз эҳтиёжига бу ҳаром пулларни сарфлаб юборди. Мана энди бу қилмиши учун қонун олдида жавоб берадиган кезда Қ.Д.нинг чеккан афсус-надомати унга ёрдам бермайди.
Обиджон ИСАХАНОВ,
вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, капитан,
Дилноза МИРЗАЕВА,
Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.

