ТАБИАТ ГЎЗАЛ

Табиат нақадар чиройли, қаранг,

Кўзларим қамашар, гуллар турфа ранг.

Чор атроф доимо бўлса мусаффо,

Бу гўзал ҳаётни эъзозлаб, асранг.

Боғларда атиргул ғунча очганда,

Булбуллар ишқида бўлар хонанда.

Турли-туман қушлар бўлса созанда,

Булбул ҳам куйлашни қилмайди канда.

Атрофга қарайман, гўзал манзара,

Кўнглимни шод этар тиниқ шаршара.

Фусункор гўшалар дилга хуш ёқар,

Келсангиз такроран, яна бир бора.

Табиат оламга берганда безак,

Анҳорнинг сувлари мисоли ойнак.

Дарахтлар япроғи чалганда чапак,

Маҳбуба юракдан ёзмоғи керак.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.