СИЗГА ТАЪЗИМ, МУАЛЛИМ

Дунёда буюксиз, азиз муаллим,

Қалбингиз меҳридан олганмиз таълим.

Сизлар бор кучаяр илм булоғи,

Мактабларга қайтдик айни куз чоғи.

Ибратли бизларга айтган сўзингиз,

Илмга етаклар босган изингиз.

Ўқисак аълога ёруғ юзингиз,

Сиз учун таъзимда ўғил-қизингиз.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.