САХОВАТДАН ЯШНАЙДИ ҚАЛБЛАР

«Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан «Мезбон» тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Шодиёнада туман ҳокими в.в.б. Шокиржон Имамов самимий тилаклар билдирди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Т.Исматиллаев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Мирзаев, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Х.Бобаевлар таклиф этилган 150 нафар байрам иштирокчисига эсдалик совғаларини топширдилар.

Шу куни ногиронлиги бўлган 13 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 12 нафарига иситкич берилди, шунингдек, барча иштирокчига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бир пиёла чой устида давом этган байрам тадбирида куй қўшиққа ва рақсларга уланди. Туман маданият бўлими «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари дилрабо қўшиқлари билан маданий хизмат кўрсатишди.

Тадбирда «Маҳалла» ХЖФ, ЎзХДП туман кенгаши вакиллари ҳам эзгу тилаклар айтишди.

-Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ш.Мусаев Ҳуррият, Қўрғонча, Умид ва Навоий МФЙларида яшовчи ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачалари топширди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ходимлари ушбу хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотларидан совға қилишди.

-Бирлашган қишлоғида яшовчи Сайёра Хўжаназаровага ногиронлик аравачаси топширилди. Туман бош имом ноиби  Абдумалик Жўраев саховатли кишилар кўмагида мазкур эзгу ишни амалга оширди.

-«Ислом нури» жоме масжиди томонидан Ғайрат маҳалласида ёлғиз яшовчи ёши улуғ онахонга ҳомийлар кўмагида икки хонали уй қилиб бериш ишлари бошланди.

-Деҳқон МФЙда яшовчи ногиронлиги мавжуд Муяссар Нўъмонова ҳамда Мадина Собироваларнинг яшаш хонадонига 3-сектор масъуллари ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди, байрам билан қутлашди.

-«RIVER DRIP» МЧЖ томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда хайрия тадбири уюштирилди.

Неъматилла РАҲИМОВ,

«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси.