«БИЗ ОИЛАВИЙ СПОРТЧИЛАР»

Соку МФЙнинг «Соғлом авлод – келажак таянчи» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир «Биз оилавий спортчилар» деб номланди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант маблағи асосида ташкилланган мазкур тадбир маҳалладаги Абдуқаҳҳоровлар хонадонида бўлди. Дастлаб хонадонда спорт билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Шу куни маҳалла ёшлари ва спортга иштиёқи бор фуқаролар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ҳам ўтказилди. Якунга кўра, етти нафар ғолиб тақдирланди. Эсдалик совғаларини маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев, «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси Неъматилла Раҳимовлар топширишди.

Гулчеҳра КАРИМОВА,

туман Кенгаши депутати.