ФАХРИЙЛАРИМИЗ – ҒОЛИБ
Наманган шаҳрида жойлашган вилоят Нуронийлар масканида «Ёшлар мураббийси» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда ҳамюртимиз, Қумтепа МФЙ раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Маъруфжон Йўлдошев ва Баландариқ МФЙдан кексалар маслаҳат гуруҳи аъзоси Дилбархон Камолова иштирок этдилар.
Танлов якунига кўра, Маъруфжон Йўлдошев фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар вилоят Нуронийлар кенгаши, вилоят «Маҳалла» ХЖФнинг «Ташаккурномаси» ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Неъматилла РАҲИМОВ,
«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси.

