КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Давлатимиз 2008 йилда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенцияга қўшилган. Ҳатто жаҳоннинг энг юксак нуфузга эга идораси дея тан олинган Бирлашган миллатлар ташкилоти 9 декабрни «Халқаро коррупцияга қарши кураш куни» деб эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши ислоҳотларнинг дастлабки муҳим қадами бўлиб, уни амалга оширишнинг миллий механизми сифатида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2752-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 4 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг ҳам коррупцияга қарши муросасиз курашда эканлигини кўрсатади.

Коррупцияга қарши курашишда доимо огоҳ бўлиб, ҳар бир давлат хизматчиси ёки ҳар бир фуқаро ўз ишига виждонан ёндашса, коррупциянинг аянчли оқибатларини тушунса, бу жиноятнинг камайишига биргаликда эришамиз.

Тўхтамурод РАЖАБОВ,

фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси,

Акрам КАРИМОВ,

вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.