ҚЎШНИНИНГ ПУЛИНИ ЎҒИРЛАШ ОҚИБАТИДА

Норинлик О.Н. 2016 йили ЖИБ Оҳангарон туман судининг ҳукми билан жазога тортилганди. Кейинчалик жазодан шартли равишда озод этилишига қарамай, ўзига тўғри хулоса чиқара олмади. У қўшнисининг уйига хонадон эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, у ерга дарвоза орқали кириб боради. Уйнинг даҳлиз хонасидан 6 млн. сўм нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборади.

«Болта тушгунча, кунда дам олибди», -деганларидек, О.Н.нинг жинояти тез орада ашёвий далиллар билан фош этилди. Эндиликда О.Н. қилмишлари учун қонун олдида жавоб беради.

Обиджон ИСАХАНОВ,

вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, капитан.