ҲАРБИЙЛИККА ҚИЗИҚТИРИБ…
Яқинда Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникумида «Ватанпарварлик ойлиги» муносабати билан ҳудуддаги 5-, 7-, 8-, 9-, 25-, 42-мактаблар ўртасида ҳарбий спорт мусобақаси ташкил этилди.
Тадбирда туманда жойлашган 9201-А ҳарбий қисмдан меҳмонлар ташриф буюришди. Улар ҳарбий қурол-аслаҳаларни намойиш этдилар. Ҳарбий спорт мусобақасида турникка тортилиш, эстафета мусобақалари, 100 м.га югуриш, арқон тортиш каби беллашувларда фаол қатнашишди.
Аслидин ХОЛМАТОВ,
ҳарбий қисм взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, капитан.

