ҲАРБИЙ ҚИСМДА ШОДИЁНА

Туманимиз Қирғизистон Республикасининг Аксу тумани билан чегарадош. Чегаралар дахлсизлиги ва тинчлик-осойишталикнинг таъминланишида бу ерда жойлашган ҳарбий қисмда фаолият кўрсатаётган ҳарбийларнинг ҳиссаси катта.

-Ҳарбий қисмда йигирма саккизта оила бўлиб, уларда қирққа яқин кичкинтой тарбияланади, -дейди туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Абдураҳим Обидов. -Ҳар йилгидек, бу йилги байрам шодиёнасини ҳам ўзгача тарзда ташкиллашга ҳаракат қилдик. Болажонларни туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор ҳамда ҳуқуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари қутлаб, Янги йил совғаларини улашдилар. Ранго-ранг  чироқлар билан безатилган арча атрофида жажжилар дилдан яйраб, қувнадилар.

Тадбирда «Соҳибкор-3» чегара пости командири, капитан Раҳмон Ражабов сўзга чиқиб, кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирди.

Неъматилла РАҲИМОВ,

«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси.