БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ЭАГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ
«Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор билан 2021 йилнинг декабрь ойида:
-2021 йилда «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
-18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
-18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
Бунда:
а) «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларнинг тўлов ведомостлари шакллантирилиши ва маблағлар етказилиши юзасидан – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари;
б) 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, шунингдек, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга тўлов ведомостлари шакллантирилиши ва маблағлар етказилиши юзасидан – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа пенсия тўловларини амалга оширувчи давлат органлари раҳбарлари моддий ёрдамнинг манзилли етказиб берилиши ва назорати бўйича масъул этиб белгиланган.
Қарор ижросини таьминлаш мақсадида туманда 2273 та оилага 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, жумладан, «Темир дафтар»даги 451 та оилага 360,8 млн. сўм, 18 ёшгача фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 1064 та оилага 851 млн. 200 минг сўм ва ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боласи бўлган 758 та оилага 606 млн. 400 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари етказиб берилди.
Шокиржон УЛУҒХЎЖАЕВ,
БТПЖ туман бўлими бошлиғи.

