ЙЎЛЛАРИМИЗ РАВОН БЎЛДИ
Ҳуррият МФЙнинг Амир Темур кўчасида истиқомат қилувчи Азимжон Мамадалиев қўнғироқ қилиб, хушхабар борлигини айтди. Мурожаатлари ижобий ечим топиб, кўчалари асфальт қилинганидан мамнунлигини билдирди.
Одилжон Назаров бошчилигидаги вилоят минтақавий йўлларга буюртмаси хизмати ДУК буюртмаси асосида Наманган шаҳридаги «Бобур» МЧЖ (раҳбари Маъруфжон Хўжахонов) томонидан 240 метр йўл асфальт қилиб берилди.
Янги йил арафасида амалга оширилган бу эзгу ишдан маҳалла нуронийлари ҳам хурсанд бўлдилар.

