«СОҒЛОМ АВЛОД – КЕЛАЖАК ТАЯНЧИ»
Соку маҳалла фуқаролар йиғини томонидан давлат гранти лойиҳаси доирасида «Соғлом авлод – келажак таянчи» мавзусида мактаб ўқувчилари, уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган танлов якунланди.
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант маблағи асосида ташкил этилган мазкур танловда мактаблар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар вакиллари уч хил йўналишда ижодий ишларини тақдим этдилар.
Иншолар йўналишда 39-мактаб ўқувчиси Райҳона Муҳаммаджонова, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Гавҳарой Боқижонова, 39-мактаб ўқувчиси Заҳрохон Турғунпўлатова, расмлар йўналишида 39-мактаб ўқувчилари Азизбек Абдулхаев, Гулсанам Эргашбоева, Барчиной Обиджонова, фотолавҳалар йўналишида ёшлардан Улуғбек Маҳкамов, Самандар Маҳмуджонов, Зиёвидин Шамсиддиновлар ғолиб деб топилдилар. Уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Гулчеҳра КАРИМОВА,
туман Кенгаши депутати.

