ЁРҚИН ТААССУРОТЛАР БИЛАН
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова таклифи билан қишки таътилда тарбияланувчиларимиз пойтахт Тошкентда саёҳатда бўлишди. Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, «Magic city» va «Мagic park», «Тошкент сити» ҳамда Тошкент телеминорасига ташриф буюрилди. «Маҳалла» телеканалининг «Минбар» кўрсатувида меҳрибонлик уйлари ва оилавий болалар уйи мавзусидаги кўрсатувда иштирок этдик.
Саёҳатнинг иккинчи куни тезюрар «Афросиёб» поездида Самарқандга йўл олинди. Биринчи марта поездга чиққан болаларнинг қувончини айтмайсизми? Қадимий Самарқанд шаҳри ва зиёратгоҳлар билан танишилиб, Ҳазрати Хизр мажмуаси, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрлари зиёрат қилинди. Саёҳатдан болалар ёрқин таассуротлар билан қайтишди.
Ҳамкорлик ва ҳамроҳлик учун фаол депутат Барно Мирзамовага самимий миннатдорлик билдирамиз.
Шунингдек, Янги йил байрамида болаларга алоҳида эътибор кўрсатган Миллий гвардия туман қўриқлаш бўлими, туман Кенгаши депутатлари Раҳматилла Валиев, Мирзоҳид Заитов, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Хондамир Бобоев, туман ҳокимининг ёрдамчилари Аҳмаджон Турдибоев, Камолиддин Нажмиддиновларга ташаккур айтамиз.
Наргиза ЖЎРАЕВА,
«Ёрқин келажак» номли 1-сонли оилавий болалар уйи тарбиячиси.

