САВДО ЭНДИ «ДЕҲҚОН БОЗОРИ»ДА БЎЛАДИ

Ўтган йили «Уйчи деҳқон бозори»даги очиқ павильонни ишга тушириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилган эди. Мақсад «Деҳқон бозори» атрофи, туман маркази йўлларидаги озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилувчи барча тадбиркор ва савдогарларни ички павильонга кўчириб, йўлларни тартибга солиш.

«Макро» супермаркетидан то «Деҳқон бозори», туман жоме масжидигача бўлган йўлларда йўловчиларнинг ҳаракати учун ҳам ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Бу кўплаб фуқароларнинг ҳақли эътирозларига ҳам сабаб бўлди.

Янги йилнинг илк кунидан туман марказидаги йўлларда савдо-сотиқ билан шуғулланувчи барча фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, савдо учун павильонга таклиф қилинди.