ТУМАНДА ТУНУ КУН ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ ТУМАН ШТАБИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Туман ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини ташкил этиш, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, қишни беталофат ўтказиш, барча соҳаларда ислоҳотларни узлуксиз амалга ошириш мақсадида туман штаби фаолияти йўлга қўйилди.
Фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида сектор раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари, коммунал соҳа ҳамда барча ижтимоий-иқтисодий соҳалар узлуксиз фаолият кўрсатмоқда. Мурожаат учун теле-фонлар: 69-482-20-05, 69-482-14-34, 69-482-02-31.

