«КЕСКАНЁР»ДА КАТТА КЎТАРИНКИЛИК
Кесканёр МФЙ Қирғизистон билан чегара ҳудудда жойлашган бўлиб, 630 хонадон, 858 оила, 3376 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Маҳаллада коммунал қурилиш соҳалари вакиллари томонидан 5,5 км. шағаллаш, 2,5 км. ҳаво тармоғи тортиб, энергия таъминотини яхшилаш, тоза ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
-«Шўрқишлоқ»қа кўчиб чиққанимизга ўттиз беш йил бўлди. Шундан буён бу қадар катта эътиборни кўрмаганман. Минг раҳмат ишбошиларга. Йўл, сув, электр, газ бўйича барча муаммоларимиз ечилмоқда, -дейди Солим ота Дедахонов.
Ахсу районининг Дерез қишлоғи билан ёнма-ён жойлашган «Шўрқишлоқ»даги 165 та хонадонда яшовчи 805 нафар аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш учун ушбу ҳудуд иссиқхоначиликка ихтисослаштирилмоқда. Чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш истагидагиларга имтиёзли кредит берилади.

