АМАЛГА ОШМАЙ ҚОЛГАН ЖИНОЯТ

Суднинг қора курсисида аёл кишининг ўтириши ҳеч бир қолипга тўғри келмайдиган фожиа. Бироқ, афсуски, бундай ҳолатлар кейинги пайтларда тез-тез учраётгани ҳар қандай кишининг дилини ранжитиши табиий.

Ана шундай вазият ҳамюртимиз З.Р. билан ҳам содир бўлди. У ўзганинг ишончига кириб, 800 АҚШ доллари эвазига таниши С.Қ.ни ТТБ жонлантириш бўлимига ишга жойлашни ваъда беради. Пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш илинжида олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари аралашуви билан ушбу жиноятнинг пайи қирқилди.

Суриштирув жараёнида маълум бўлдики, З.Р.нинг жонлантириш бўли-мида ҳеч қандай таниши бўлмаган. Бу пуллар унинг шахсий эҳтиёжига керак бўлгани учунгина ушбу фирибгарликни ўйлаб топган бўлиб чиқди.

Мазкур жиноий ишни атрофлича кўриб чиқиб, ЖИБ туман суди айбланувчи З.Р.ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жазога тортди.

А.АКБАРОВ,

ЖИБ туман суди раиси,

Д.НАЗАРОВ,

судья ёрдамчиси.