ИС ГАЗИ: ТАВСИЯЛАРИМИЗГА АМАЛ ҚИЛИНГ

Ис гази бу рангсиз, ҳидсиз газдир. Ис газининг хавфли томони шундаки, у ўпка орқали қонга сўрилиб, унда мавжуд бўлган кислород ўрнини эгаллайди. Бунинг оқибатида инсон организмида кислород етишмаслиги юз беради.

Агар сиз табиий газнинг хона ичида ҳидини сезсангиз, зудлик билан хона дераза ва эшикларини очиб, шамоллатиш ишларини олиб боринг, электр чироқларини ёқманг, хонада учқун чиқарувчи буюмлардан фойдаланманг.

Агар сиз ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, биринчи навбатда, заҳарланган инсонни очиқ ҳавога олиб чиқинг, биринчи тиббий ёрдам кўрсатинг, ичимлик сифатида сут ва қатиқ бериш тавсия этилади. Нафас олиш кузатилмаса, сунъий нафас берилади.

«103» телефон рақами орқали «Тез ёрдам»га, «104» рақами орқали газ тармоғи бўлимига, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда «101 ёки 1050» телефон рақамлари орқали «ёнғин қутқарув хизмати»га мурожаат қилишни ёдда тутинг.

Дониёр ОТАМИРЗАЕВ,

туман ФВБ ДЁН инспектори, сержант.