ПРЕСС ТУР

«Инсон қадрини улуғлаш ва  фаол маҳалла йили». Янгиҳаёт маҳалласида айнан 2022 йил номига ҳамоҳанг равишда кенг кўламли оммавий ҳаракат бошланган.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари бугун мазкур ҳудудда бўлиб, хонадонбай ўрганишларни давом эттиришди, фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди, айрим масалаларга ижобий ечим топиб беришди.

-Ҳамма бошлаган эзгу ишларимиз инсон қадрини улуғлаш учун. Туманимизни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун барча чораларни кўрамиз, -деди  туман ҳокими Шуҳрат Мусаев.

Сектор раҳбарлари ва маҳалла фаоллари  дастлаб Музаффар Исабоев хонадонига ташриф буюришди. Хонадонда бир сотих майдонда иссиқхона қилинди, 10 туп лимон кўчати ўтқазилди. Яна уч сотихдан кўпроқ экин майдони мавжуд. Бошқа хонадонларда ҳам худди шундай  бирор қарич ерни бўш қолдирмай, даромад олиш имкониятларини кўпайтириш кераклиги айтилди.

Шу куни фуқаро Малика Туранованинг мини трактор сўраб қилган мурожаати ҳал этиладиган бўлди. «Ёшлар дафтари»га киритилган Гулноза Абадиевага бепул тикув машинаси берилди. Тўлқиной Қозоқова, Наимахон Дедашева, Зулхумор Умарова, Мастура Алимова, Ёқутхон Турсуноваларга 26 бошдан  товуқ совға қилинди.

Пресс тур давомида ОАВ ва блогерлар вакиллари иштирок этдилар.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.