ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг 47-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда дастлабки  «Халқ депутатлари туман Кенгашининг 7-Бояғон сайлов округида бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман сайлов комиссияси раиси А.Нажмиддинов ахборот берди. Сайлов натижаларига кўра, ЎзЛиДеП туман кенгашидан кўрсатилган номзод – Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев туман Кенгаши депутати этиб сайланганлиги эълон қилинди ва депутатлик ваколати эътироф этилди.

Кун тартибидаги иккинчи «2021 йил давомида туман прокуратураси томонидан қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар юзасидан туман прокурорининг ҳисоботи ҳақида»ги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман прокурорининг ўринбосари Ҳ.Аҳмаджонов маъруза қилди.

Туман ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев «2021 йил давомида туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи ҳақида» маърузаси тингланди.

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими бошлиғининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида» мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими бошлиғи Нозим Идрисовнинг ҳисоботи, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш орқали «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тўғрисида» ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Мирзоҳид Зоитовнинг маърузаси тингланди  ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.