МАНЗИЛИГИГА ЕТМАГАН ОҒУ
Ҳамюртимиз Д.Ш. фарғоналик таниши М.А. билан катта «бизнес»га қўл уради. М.А.нинг аввалги жиноятлари сабаб бир неча бор қамалгани, ўзаро ҳамкор-ликнинг ҳам охири «вой» эканини Д.Ш. қалбан ҳис этиб турса-да, бошга тушгувчи қора кунлар уни четлаб ўтишига ўзини ишонтирди.
Хуллас, туманимизнинг қўшни Қирғизистон билан чегарадош ҳудудидан қирғизистонлик таниши етказиб берган қора сумкадаги соф оғирлиги 6813,1 грамм бўлган қорадорини уйига олиб келган Д.Ш. ушбу заҳри қотилни М.А. кўрсатмаси билан Чуст туманидаги харидорга сотишни режа қилади. Умумий нархини 41300 АҚШ долларига келишиб, қорадорини сотаётган паллада ҳуқуқ органлари ходимлари томонидан ушбу жиноятга чек қўйилди.
Ушбу жиноят иши ЖИБ туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчилар Д.Ш. ва М.А. Ўз.Рес.ЖКнинг тегишли моддаларига биноан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Н.АҲМЕДОВ,
ЖИБ туман суди девонхона мудири,
А.АКРАМЖОНОВ,
архивариус.

