КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги «2003 йил 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенция пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-3227-сонли Фармонига мувофиқ имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-комммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилди.
2022 йил 1 мартдан бошлаб:
а) компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;
б) ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи (130050 сўм) миқдорида:
в) ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда-пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (289000 минг сўм) миқдорида кўшимча тўлов белгиланади. Бунда 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари пенсия маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Маҳлиё ЮЛДАШЕВА,
туман БТПЖ катта мутахассиси,
Баҳодир ҚОДИРОВ,
туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

