«РАҲМОНБЕРДИ ОТА» ОШХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ
Тадбиркор Орифжон Нуриддинов Тепасарой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги собиқ 9-ХМКК биноси ўрнида аҳоли учун қулай ва замонавий усулда ошхона, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тўй ва маросимлар ўтказадиган мажмуа қуришни режалаштирган эди. Мустақиллик байрами арафасида 400 ўринли ошхона қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Эътиборли томони, мазкур бинодан маҳалла фуқаролар йиғини ва профилактика инспекторига ҳам биттадан хона ажратилган. Одилжон Жўраев бошчилигидаги «Иқбол» МЧЖ қурувчилари томонидан 2 млрд. сўм маблағ эвазига қурилган мазкур ошхонада 21 та хона, 2 та катта зал ҳам мавжуд. Ҳозирда бу ерда 25 киши иш билан таъминланиши кўзда тутилган.
-Элликка яқин миллий, уйғур ва европа таомларини тайёрлаш мақсадимиз бор,- дейди бош ошпаз Қодирхон Муҳиддинов. -Бунинг учун яна ўн нафар тажрибали ошпазни ишга олганмиз.
Яқин орада тўй ва маросимларни ўтказиш мажмуаси, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам ишга туширилади.
Муҳаммад АЛИ.

