Туман ҳокимининг қарори Уйчи туманида 2022 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 2 февралдаги «Наманган вилояти бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш ҳақида»ги VI 29-6-6-0-K/22-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

– туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш;

– туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилганлиги;

– жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) суммаси 2021 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 2 февралдаги VI 29-6-6-0-K/22-сонли қарорига мувофиқ 2022 йил учун:

– юридик шахслардан олинадиган ер солиғи Уйчи туманида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун мутлақ ўлчамда 23.275 минг сўм;

– жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) Уйчи туманида базавий солиқ ставкаси 1 кв.м. учун мутлақ ўлчамда 209,6 сўм миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Уйчи тумани ҳудудларининг иқтисодий ривожланганлик даражасига қараб, солиқ юкини келгуси йилда кескин ортиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжаллан-маган ерлар учун халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 2 февралдаги VI 29-6-6-0-K/22-сонли қарорида белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан: юридик шахслар учун 1-иловага мувофиқ;

-жисмоний шахслар учун 2-иловага мувофиқ камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилансин.

  1. Уйчи тумани давлат солиқ инспекцияси (Х.Бобаев) ер солиғи бўйича тасдиқланган мазкур солиқ ставкаларини барча солиқ тўловчиларга етказилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:

-солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ўз вақтида бюджетга ундирилишини назоратга олиб бориш;

-тегишли бюджетнинг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлаш;

-ер солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ташкил этиб бориш вазифалари топширилсин.

  1. Туман давлат солиқ инспекцияси (Х.Бобаев) туман молия бўлими (А.Маҳмудов) ва «Уйчинома» газетаси (М.Қамбаров) билан биргаликда ушбу қарор 1, 2-иловаларига мувофиқ солиқ ставкалари, солиқ солиш тартиб-таомиллари ҳамда соҳага оид бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
  2. Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2022 йил 7 январдаги «Уйчи туманида 2022 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги VI 45-3-6-86-K/22-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарор «Уйчинома» газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ш.МУСАЕВ.

Уйчи шаҳарчаси,

2022 йил 21 февраль.