СУД ҲУКМИГА АСОСАН

Яқинда ЖИБ Чортоқ туман судида ҳамюртимиз Ў.Т.га нисбатан Уйчи туман ИИБ томонидан киритилган тақдимнома мазмун-моҳияти атрофлича кўриб чиқилди. Келтирилган ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатмаларидан судланувчи Ў.Т. ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётгани ўз тасдиғини топди.

Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан, Ў.Т.нинг ўталмай қолган 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шунча муддат озодликни чеклаш  жазосига алмаштиришга ажрим қилди.

С.ХОЛБАТИРОВ,

ЖИБ Чортоқ туман судининг раиси.