ЖАЗОСИ ЕНГИЛ БЎЛМАЙДИ

Назорат остидаги М.Ш.га ўтган йили Тошкент вилояти, Сирғали тумани суди томонидан бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Унга шу муддат оралиғида белгиланган тақиқ ва чекланишларга амал қилиш қоидаси тушунтирилган. Бироқ М.Ш. ушбу вақтлар оралиғида озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда М.Ш.га нисбатан қўлланган жазонинг ўталмай қолган бир йил муддатини жазонинг бошқа турига алмаштиришни сўраб тақдимнома киритилди.

Жамолиддин СОЛИЕВ,

туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.