КЎРГАЗМАЛИ ТАРЗДА

Туманимизда 2022 йил ғалла ҳосилини парваришлашда суспензия, гербицид, фунгиқцид ва инсектоакороцидларни сифатли сепиш мақсадида ОВХ пуркагичларни мавсумга тайёрлаш бўйича вилоят кўргазмали семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, қишлоқ хўжалиги фахрийлари, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор раҳбарлари жойларда қишлоқ хўжалиги, паррандачилик соҳаси, хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Фермер хўжаликларида ғалла парваришини кўздан кечирдилар.

Р.Раҳимов номли ММТП ҳудудидаги собиқ агрокимёҳимоя биносида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда  туманлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ИИБ бошлиқларининг соҳа бўйича ўринбосарлари, агроинспекция, ўсимликлар ҳимояси ва карантини бўлими бошлиқлари, банк раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи бир қатор масъул ташкилотлар, ғаллачилик йўналишидаги кластер раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинар йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов соҳада кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифаларни белгилаб берди.