ИНСОН ҚАДРИ…
2022 йилни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши халқимиз учун қувончли бўлди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, «Нуронийлар» кенгаши раиси, сенатор И.Нажмиддинов, Республика маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Г.Юлчиева, «Маҳалла» ХЖФ вилоят бўлими бошқаруви раиси А.Мукаррамов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Обидовлар ёлғиз фуқаролар, ногиронлиги бўлган оилалар, юртимиз равнақига катта ҳисса қўшган инсонлар оилавий шароитидан хабар олишни мақсад қилиб, қатор саховат ишларини бошлаб юборишди.
Юксалиш МФЙда яшовчи Исоқжон Жамолов хонадонидан хабар олинди.
Исоқжон Жамолов ички ишлар тизимида фидокорона меҳнат қилган. 1999 йили Наманган шаҳрида жиноятчи-террорчи граната портлатиши, аҳоли ўртасида катта нотинчлик ва талофатнинг олдини олган. Гранатани портлатмоқчи бўлган террорчини зарарсизлантиришда бир қўли билагидан, бир қўли эса бармоқларидан узилган, саломатлигини йўқотган. Бугунги кунда Исоқжон 2 нафар фарзандни тарбияламоқда.
«Маҳалла» ХЖФ вилоят бўлими томонидан юртимиз равнақига ҳисса қўшган эътиборли инсонлар оиласига эсдалик совғалари топширилди.
*»Маҳалла» хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлинмаси бошқаруви раиси Аҳмаджон Мукаррамов раҳбарлигида барча мутахассислар ҳамда шаҳар, туман бўлинма раҳбарлари «Маҳалла» ХЖФ Уйчи туман бўлинмасига ташриф буюрдилар.
Пастгузар МФЙ ҳудудидаги «Чорвадор» кўчасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Куннинг иккинчи ярмида 6-мактаб спортзалида волейбол, шахмат, шашка мусобақалари ўтказилди. Унда уюшмаган аҳоли билан «Маҳалла» ХЖФ вилоят бўлими бошқаруви, шаҳар ва туман бўлинмалари ходимларидан иборат терма жамоа ўртасида волейбол бўйича мусобақа бўлди.
Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси томонидан тасдиқланган тадбир режа асосида ўтказилган шахмат, шашка мусобақасида 6, 23, 39-мактабларнинг ўқувчилари баҳслашдилар.
Мусобақа якунида ғолибларга «Маҳалла» ХЖФ вилоят бошқаруви ҳамда туман бўлинмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Неъматилла РАҲИМОВ,
«Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмаси раиси.

