КРЕДИТ УЧУН ОЛИНГАН ПОРА
Кейинги пайтларда фуқароларимизнинг қонунларимизни яхши билмасликлари, соддаликлари ва ишонувчанликлари оқибатида фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар сони жамиятимизда сезиларли даражада ортган.
Ҳеч қаерда ишламайдиган, банк-кредит операцияларига мутлақо алоқаси бўлмаган О.З. таниши Р.А.га АТБ «Агробанк» Уйчи филиалидан танишлари орқали кредит маблағларини чиқариб беришни ваъда қилади. Эвазига 1000 АҚШ доллари сўрайди. Бироқ осон луқма унинг томоғига тиқилди. Фирибгарлик жиноятига хотима ясалди. Яъни, у ўша келишилган пулни олаётган кезда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ушланди.
Мазкур жиноят жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи О.З. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жазосини олди.
Шуҳрат ҚАЮМОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи.

